Фан-техника | 17:53 / 27.12.2016
17537
2 дақиқада ўқилади

2016 йилнинг энг кучли суперкарлари

Kun.uz 2016 йилнинг энг яхши ва кучли суперкарларини тақдим этади.

Lamborghini

Янги Lamborghini Huracán 580−2 ўта кучли ҳамда ҳар кунлик қатновларга жуда қулай автомобилдир. Lamborghini’да барча 573 от кучи фақатгина орқа ғилдиракларга етказилади.

Нархи эса 200 минг доллардан бошланиб, бу бироз кучлироқ бўлган моделлардан 20 фоизга арзонроқдир. 

McLaren

Lamborghini’нинг Британиялик рақобатчиси McLaren жорий йилда 570GT моделини тақдим этди. Моделда йўловчилар ортида, двигатель остида юкларга мўлжалланган жой бор. 570GT – бу ўта кучли машиналар харид қилинадиган барча мақсадларни ўзида жамлаштирган.

Суперкарлар ёқилғини иқтисод қилиш ва гибридли технологиялар йўналишида ривожланмоқда. Биз бу ҳолатни Porsche 918, Ferrari LaFerrari ва McLaren P1 мисолида ҳам кўрдик. Уларнинг қиймати 1 миллион доллардан бошланади.

Acura

Acura NSX гибридини эндиликда “атиги” 156 минг долларга харид қилиш мумкин. У АҚШда ишлаб чиқарилган бўлиб, ғайритабиий ташқи кўринишга эга. Road & Track журналининг фикрича, у «йил су¬пер-кари» экан. Машина пойга йўлларида анча енгил ҳаракат қилади. Шунингдек, шаҳар кўчаларида ҳам ҳайдовчиларга қулай тезликда юриши мумкин. 
 

Мавзуга оид