Пахта далаларида мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича ҳисобот берилди
Ўзбекистонда 2016 йилги пахта териш мавсумида (19 сентябрдан 31 октябргача) Ўзбекистон меҳнат вазирлигига 3919 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда вазирлик материалларида айтилган.
Жорий йилда барча ҳудудий меҳнат органларига пахта териш мавсуми бошлангунгача ва у вақтида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш буюрилган. Бунинг учун бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан тушунтириш ишларини ўтказиш жадваллари ишлаб чиқилган ва туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланган.
30 та шикоят бўйича меҳнат қонунбузарликларига йўл қўйилганини аниқлаш бўйича тергов ўтказилган, улардан 10 таси бўйича тегишли чоралар кўрилган, 7 та шикоят бўйича айбдор шахслар билан тушунтириш ишлари олиб борилган, 13 та шикоят бўйича қонунбузарликлар тасдиқланмаган.
"Умумий ҳисобда, 3 нафар мактаб директори ва 2 нафар касб-ҳунар коллежи директори, 2 нафар фермер хўжалиги раҳбари ва бир нафар поликлиника бош шифокори ўз ходимлари ва 18 ёшга етмаган болаларни пахта теришга мажбурлагани учун 4,7 млн сўм жарима кўринишида маъмурий жавобгарликка тортилган", деб таъкидланди вазирликда.
Бундан ташқари, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси томонидан болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича меҳнат қонунчилигининг назорати амалга оширилган.
Бу иш натижаларига кўра, 14 та қоидабузарлик аниқланган, улардан 5 тасида иш ҳақи вақтида тўланмаган ва 9 тасида ишга ёллаш ва меҳнат шароитларини таъминламаслик қайд қилинган.
2016 йилда Халқаро меҳнат ташкилоти тавсияларига кўра, Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўймасликнинг миллий мониторинги мустақил жамоатчилик ташкилотлари томонидан ўтказилган. Мониторинг ишига аралашишга йўл қўймаслик мақсадида давлат органлари вакиллари мониторинг гуруҳлари таркибига киритилмаган. Бироқ жойлардаги меҳнат органлари ҳамда давлат меҳнат ҳуқуқ ва техник инспекторлари ўз ваколатлари доирасида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича мустақил иш олиб борганлар.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024