Жаҳон | 09:17 / 29.12.2016
23828
2 дақиқада ўқилади

Америкаликлар кимни кўпроқ ҳурмат қилишлари маълум бўлди

Gallup компанияси сўровномаси маълумотларига кўра, АҚШнинг кетаётган президенти Барак Обама ва президентлик сайловларида мағлуб бўлган Хиллари Клинтон 2016 йил якунларига кўра АҚШдаги энг ҳурмат қилинувчи одамлар бўлиб қолишмоқда.

Сўровнома 7-11 декабрь кунлари ўтказилган.

Бир ойдан кейин ўз лавозимини тарк этадиган Обама сўралганларнинг 22 фоиз овозини тўплаган. Янги президент Дональд Трамп фойдасига 15 фоиз сўралганлар овоз беришган. Обама кетма-кет 9-марта рўйхатнинг "эркаклар қисми"нинг энг юқори поғонасини эгалламоқда.

Энг ҳурмат қилинувчи "жентльмен"лар рейтингининг юқори ўнталигидан Рим папаси Франциск, америкалик сиёсатчи Берни Сандерс, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху, Далай-лама ва бошқалар ўрин олди.

Клинтон рўйхатнинг "аёллар қисми"га умумий ҳисобда 21 маротаба ва кетма-кет 15 маротаба бошчилик қилмоқда. Уни сўралганларнинг 12 фоизи эслаб ўтганлар. 2-ўринни Обаманинг рафиқаси Мишель Обама, 3-ўринни Германия канцлери Ангела Меркель эгаллаган.

 

Мавзуга оид