Жаҳон | 17:36 / 03.01.2017
14361
1 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири АҚШни танқид қилди

Фото: AFP

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим АҚШни Курдистон ишчи партиясини қўллаб-қувватлагани учун танқид қилди. У АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп маъмуриятидан бу ҳолат тугатилишини кутаётгани ҳақида маълум қилган, деб хабар беради Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Туркиянинг Anadolu агентлиги декабрь охирида ўз манбаларига таянган ҳолда АҚШ демократик иттифоқ Партиясига қурол-яроғ етказиб беришни фаоллаштиргани ҳақида хабар берганди. У Суриядаги энг йирик курдлар партияси бўлиб, Анқара уни террорчилик ташкилоти, деб ҳисоблайди.

"Турк халқи АҚШнинг янги маъмурияти бу шармандали ҳолатга якун ясашини кутмоқда", - дея айтиб ўтди Йилдирим.

Ассошиэйтед Пресс агентлиги маълумотларига кўра, Туркия бош вазири Сурия шимолида 2016 йилнинг августида бошланган амалиёт вақтида ИШИДнинг 1200 жангариси йўқ қилинганини ҳам хабар қилган.

Мавзуга оид