Жаҳон | 18:49 / 06.01.2017
4629
2 дақиқада ўқилади

2016 йилда дунё бўйлаб деярли 7,5 минг муҳожир ҳалок бўлди

Фото: Reuters

2016 йилда тахминан 7,5 минг муҳожир ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди. Бу ҳақда муҳожирлик бўйича Халқаро ташкилот хабар берди.

“Маълумотларга кўра, бешта қитъада 7495 киши ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди”, - дейилади хабарда. Бу 2014 ва 2015 йилларга қараганда анча кўпроқдир. Ўшанда қурбон бўлганлар сони тегишли равишда 5267 ва 5740 кишини ташкил қилган. Ўтган 12 ой давомида Ўрта ер денгизидан Европага бўлган муҳожирлик йўналиши энг хавфли бўлди – у 5079 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлган. Шимолий Африкада 1124 муҳожир, Мексикадан АҚШга йўл олган - 432, Марказий Америкада - 174, Жануби-Шарқий Осиёда – 153 муҳожир ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди.

Дунёда уч йил давомида 18,5 минг муҳожир ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. “Бу рақамлар даҳшатли, - дея маълум қилди МХТ бош директори Уильям Лейси Свинг. – Бу ҳолат 1096 кунда юз берди – яъни, ҳар куни 20 та ўлим қайд этилган”.

“Биз барча қурбонларни ҳисобга ола билдик, деб ўйламайман. Ҳисоб-китобларда орқада қолмоқдамиз. Биз муҳожирликни барча учун қонуний ва хавфсиз қилиш учун ҳаракат қилишимиз керак”, - таъкидлаб ўтди у.

Ташкилотда аниқ белгилаб олинган, хусусан, Жанубий Америкадан Шимолийга, шунингдек, Шимолий Африкадан Европага бўлган муҳожирлик йўналишлари - “мамлакатлар келаётганлар сонини камайтиришга уринишаётганига қарамай бор кучи билан ишламоқда”, деб ҳисоблашди. Муҳожирлар бугунги кунда кўпроқ ижтимоий тармоқлардан олинган маълумотларга асосланиб, ўз йўлларини мобил алоқа воситалари орқали белгилаб борадилар. Улар ўз қариндошлари ва дўстлари билан алоқада бўлиб, йўлда бошқа муҳожирлар билан содир бўлган фавқулодда вазият ҳақида биринчи бўлиб хабар беришади.
 

Мавзуга оид