Трамп АҚШга келаётган муҳожирларни илон билан тенглаштирди
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатга келаётган муҳожирларни одам қўйнига кириб олган илон билан солиштирди ва унга “ишлайдиган ҳамда Американи яхши кўрадиган” одамлар керак эканини маълум қилди.
Жума куни Трамп Вашингтонда консерваторларнинг ҳар йиллик анжуманида иштирок этди. Президент муҳожирлик мавзусига тўхталиб, "келадиган ва ишлайдиган, бизни севадиган, хавфсизлик ҳамда бирдамликни истайдиган одамларни яхши кўриши ва хоҳлашини" билдирди.
"Мени шуни истайманки, бу мамлакатга буюк одамлар келиши керак, улар ҳозирдаги каби келишини хоҳламайман, мен мамлакат ривожига ҳисса қўшадиган одамларни истайман", - дея маълум қилди Трамп.
У америкаликлар ноқонуний мигрантлар томонидан амалга оширилувчи жиноятлар қурбонига айланганига доир қатор мисолларни келтирди. Шундан сўнг президент чўнтагидан қоғоз чиқарди ва залга мурожаат қилди: "Бу "илон" дейилади, ҳамда буни муҳожирлик мавзусига улаб кўринг".
У томонидан айтиб берилган шеър кўчада музлаб қолган илонни топиб қолган “яхши аёл” ҳақида бўлган. "Мени ўзинг билан олиб кет, эй яхши аёл!", - дея ўқиб берган АҚШ президенти. Аёл илонни қўйнида иситиб, асал ва сут билан озиқлантирган, бироқ кейин у аёлни чақиб олган. "Илон раҳмат айтиш ўрнига уни чақиб олган!", - деган у.
"Мен сени қутқардим! Сен эса мени чақиб олдинг. Сен заҳарлисан, энди мен ўламан", - дея деярли бақириб ўқиган Трамп. "Жим бўл, аёл, сен мени ўзинг билан олиб кетаётганингда мен илон эканимни билардинг!", - дея шеърни якунлаган Трамп.