Volkswagen электрмоторли йўлтанламас минивэн ишлаб чиқди
Германиянинг Volkswagen компанияси I.D. Buzz электрли минивэн прототипини намойиш этди. Унинг илк тақдимоти Детройт автокўргазмасида бўлиб ўтди.
Ҳар бир ўққа жойлаштирилган ва умумий қуввати 369 от кучига эга иккита электр двигатель уни йўлтанламас минивэнга айлантиради. Моторлар 111 кВт*соатлик батареялардан қувватланади.
Volkswagen I.D. Buzz жойидан 96 км/соат тезликка 5 сонияда эришади. Концепт карнинг энг юқори тезлиги электроника ёрдамида соатига 160 км тезликда чекланган. Минивэн бир марта қувватланиш билан 600 км масофани ортда қолдиради. Батареяларни 80 фоизга тўлдириш учун махсус қурилмада ярим соат вақт талаб қилинади.
I.D. Buzz габарит ўлчамлари 4942х1976х1963 ммни ташкил этади. Volkswagen I.D. Buzz жиҳозлари рўйхатига муқобил бошқарув тизими ҳам киритилган. Ушбу тизим ишга туширилганда, рул чамбараги марказий консолга кириб кетади.
Унга 3 қатор ўриндиқ ўрнатилади. Олд ўриндиқлар муқобил бошқарув вақтида ортга ўгирилиши, ўрта ўриндиқлар хонтахта, орқа ўриндиқлар лозим бўлганда ётоқ вазифасини бажариши мумкин.
Бундан ташқари, Volkswagen I.D. Buzz ҳайдовчини таний олади. Қўшимча реалликка эга проекция дисплейи, орқани кўрсатувчи ойналар ўрнига камералар, диодли бош чироқлар, 22 дюймли дискларга эга бўлади.
Ҳозирча, I.D. Buzz минивэнининг серияли ишлаб чиқарилишига оид аниқ муддат маълум қилингани йўқ. Бироқ, компания бундан аввал, электромобиллари турини 2020 йилга келиб кескин оширишини билдирган эди.
Мавзуга оид
23:27 / 27.12.2024
Интернетда Volkswagenʼнинг 800 мингга яқин электромобили ҳайдовчиларига оид маълумотлар тарқалиб кетди
20:30 / 02.12.2024
Volkswagenʼнинг тўққизта заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
23:42 / 27.11.2024
Volkswagen кўплаб айбловлардан кейин Хитойдаги заводини сотди
20:31 / 13.11.2024