Жаҳон | 16:42 / 16.01.2017
10828
1 дақиқада ўқилади

Ҳалокатга учраган “Боинг-747” самолётининг битта қора қутиси топилди

Қирғизистондаги “Манас” аэропорти яқинида ҳалокатга учраган “Боинг-747” самолётининг битта қора қутиси топилди. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар вазири Куботбек Боронов “24.kg” ахборот агентлигига хабар берди.
 
Унинг сўзларига кўра, қути қониқарли ҳолатда. Халқаро авиация қўмитаси мутахассислари Қирғизистонга эртага эрталаб учиб келиб, маълумотларни таҳлил қилишга киришади.
 
Бундан ташқари, Туркиядан ҳам иккита гуруҳ етиб келиши кутилмоқда.
 
Мамлакат транспорт ва йўллар вазири Жамшид Калилов учта қора қутидан биттаси топилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Маълумот учун, Туркияга тегишли юк самолёти бугун 7.31 да авиафалокатга учради. 37 киши қурбон бўлгани хабар қилинган.

БИШКЕКДА САМОЛЁТ ҚУЛАШИ >>>

Мавзуга оид