Жаҳон | 20:11 / 16.01.2017
27997
1 дақиқада ўқилади

Бишкекда юз берган авиаҳалокат қурбонлари сонига аниқлик киритилди

Фото: РИА "Новости"

Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлигида Бишкекда юз берган авиаҳалокат қурбонлари сонига аниқлик киритилди. 

Хабарда айтилишича, юк самолётининг "Манас" аэропорти яқинидаги Дача-Суу қишлоғига қулаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлган, 11 киши шифохоналарга етказилган.

Аввалроқ 37 киши ҳалок бўлгани, улар орасига самолёт экипажининг 4 нафар аъзоси ҳам кириши маълум қилинганди. 

Фото: Sputnik
Фото: Sputnik

ACT Airlines авиакомпаниясининг Гонконгдан Истанбулга Бишкекда тўхташ билан рейс амалга ошираётган "Боинг 747-400" юк самолёти 16 январь эрта тонгда Бишкек яқинида фалокатга учраган. Ҳалокатга ёмон об-ҳаво шароитлари сабаб бўлгани айтилган.

Фото: Sputnik
Фото: Sputnik

Самолёт ғарбдан шарққа томон қўнмоқчи бўлган, бироқ буни қила олмагач, иккинчи уринишга кетмоқчи бўлган. Маълум қилинишича, самолёт қўнишни амалга ошираётганда аэропортдан 1,5-2 км узоқликда қулаган. Самолёт экипажи 5 кишидан иборат бўлган.

Мавзуга оид