Жамият | 11:30 / 16.01.2017
29323
1 дақиқада ўқилади

Бишкекдаги авиаҳалокат: қурбонлар 35 нафарга етди (фото, видео)

16 январь Тошкент вақти билан соат 6.31да Бишкекдаги "Манас" халқаро аэропорти яқинида турк авиакомпаниясининг Гонконгдан келаётган Boeing 747 юк самолёти ҳалокатга учради.

Самолёт дала ҳовлилар устига қулаган. Охирги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 нафарга етган. 

Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда, шунинг учун ҳалок бўлганлар сони ҳақидаги маълумотлар ўзгариши мумкин.

Маълумотларга кўра, 8 киши, жумладан 6 ёш бола кўплаб жароҳатлар билан шифохоналарга етказилганлар. Самолёт қулаши оқибатида 15 тага яқин бир қаватли уйлар вайрон бўлган. 

Охирги маълумотларга кўра, самолёт MyCargo Airlines (бошқа номи ACT Airlines) турк компаниясига тегишли бўлган. Аввал самолёт Turkish Airlines’га тегишли эканлиги маълум қилинганди.

​​​​​​

 

Мавзуга оид