Дунёнинг энг динамик ривожланиб келаётган 30 шаҳар ва агломерацияси
Jones Lang LaSalle консалтинг агентлиги "Шаҳарларнинг 2017 йилдаги ривожланиш индекси"маърузасига оид маълумотларни чоп этди ва энг динамик ривожланиб келаётган ҳудудлар ҳақида маълумот берди.
Асосий роль - технологиялар ва инновацияларда
"Шаҳарнинг иқтисодиётдаги тезкор ўзгаришлардан максимал фойда олиш хусусияти унинг дунё майдонидаги рақобатбардошлик хусусиятини белгилаб беради", - дейилади "Шаҳарларнинг 2017 йилдаги ривожланиш индекси"маърузасида.
Дунё аҳолисининг ярмидан кўпи шаҳарларда яшаши, урбанизация даражаси эса экспоненциал ўсиши туфайли шаҳарлар муваффақияти аста-секинлик билан катта аҳамият касб этиб боради. Шаҳар тараққиёти суръатларини белгилаб берувчи омиллар - бу технология ва инновациялар. Ушбу ҳаракатга келтирувчи кучларни энг яхши қабул қилувчи ва қўлловчи шаҳарлар ғолиблар орасида бўлишлари мумкин.
JLL тадқиқотига кўра, энг динамик ривожланувчи 30 шаҳарнинг ярмидан кўпи Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган. Рейтингдаги биринчи ўрин Ҳиндистоннинг АТ-пойтахти Бангалорга насиб этди. Бундан ташқари, Ҳиндистон тезкорлик билан ривожланаётган шаҳарлар сони бўйича ҳатто Хитойни ҳам ортда қолдириб, етакчиликни қўлга киритди.
Шуниси аёнки, бу шаҳарлар бир-бири билан узвий алоқа ўрнатмоқда ва ўсиш суръатлари бўйича ўз миллий иқтисодиётларини ҳам ортда қолдиради. Уларни яна бир умумий белги бирлаштиради: улар тадқиқот ва таълим ресурсларини асосий ўринга чиқариб ва инфратузилма ривожига тнвестиция киритиб, ўз муваффақиятларини мустаҳкамлашмоқчи.
Экология ва ҳамёнбоп кўчмас мулк — қўшимча омиллар
Яшаш қулайлиги ҳам шаҳарлар тараққиётидаги энг муҳим омиллардан бири бўлиб бормоқда. Масалан, бўш турар-жой ва тижорат иншоотларининг йўқлиги туфайли Сан-Франциско бу йил 21-ўринга тушиб кетди, Ҳонгконг эса умуман рейтингга киритилмади. Шунингдек экология ҳам тараққиёт динамикасига таъсир кўрсатади. Нобоп экология туфайли Деҳли (23-ўрин) ва Пекин (15-ўрин) топ-10 рейтингига кира олмади.
Шаҳарлар ҳар йили ўз позициясини ўзгартиришига қарамай, уч ҳудуд ҳар йили топ-10 рўйхатидан жой олади - бу Лондон, Шанхай ва Кремний водийси.
Қисқа муддатли ва узоқ муддатли омиллар
Индекс 134 шаҳар ва агломерацияни 42 мезон бўйича баҳолайди. Уларни уч гуруҳга бирлаштириш мумкин: иккитаси қисқа муддатли иқтисодий ўзгаришлар нуқтаи назаридан устунликларни акс эттирса, биттаси - узоқ муддатли устунликларни ифодалайди.
Шаҳар якуний баҳосининг 40 фоизини белгилаб берувчи биринчи гуруҳ ижтимоий-иқтисодий омилларни ўз ичига олади: ЯИМ, аҳоли, авиайўловчилар, корпоратив штаб-квартиралар, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар сони.
Иккинчиси (якуний баҳонинг 30 фоизи) қурилиш суръатлари, ижара ставкаси, инвестициялар сони ва иқтисодиётнинг маъмурий ҳамда меҳмонхона сектори, шунингдек чакана савдода шаффофликни инобатга олган ҳолда кўчмас мулкка қаратилади.
Учинчиси (якуний баҳонинг 30 фоизи) инновация, технологик маҳорат, таълим олиш имкони ва атроф-муҳит сифатини ифодалайди.
Паттернлар ўзгариши
Паттернлар ҳар бир шаҳарнинг вақт ўтган сари рейтингдаги позицияси динамикасига қараб пайдо бўлади. Бир томондан, дунёнинг ўзгаришларга мослашиб, маҳаллий компанияларни ривожлантиришда технологияларни қўлловчи Лондон (6-ўрин), Нью-Йорк (14), Париж (17) ва Лос-Анжелес (27) каби "барқарор" шаҳарлари мавжуд.
Бошқа томондан эса, юқори салоҳиятли шаҳарлар бор, масалан Хошимин (2-ўрин) ва Ханой (8-ўрин). Улар кам даромадли ишлаб чиқаришдан юқори қўшимча даромадли фаолиятга ўтиш ҳисобига халқаро инвесторлар капиталини жалб қилмоқда. Ривожланиш бумини бошдан кечираётган Найроби (10-ўрин) минтақавий технологик хаб номи учун номзодлар рўйхатида.
2016 йилги рейтингга таққослаганда, баъзи шаҳарлар тараққиёти секинлашди. Ўтган йилги индекснинг топ-20 рейтингида қайд этилган Токио, Сеул ва Сингапур бу йил рўйхатга киритилмади.
Мавзуга оид
17:38 / 23.12.2024
Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш рейтингида 81-ўринни эгаллади
08:15 / 14.12.2024
Тошкент 200-ўринда: хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
17:36 / 10.12.2024
ХМТ Марказий Осиёдаги ишсизлик даражаси бўйича маълумот берди
01:51 / 10.12.2024