Жаҳон | 12:36 / 27.01.2017
5723
1 дақиқада ўқилади

Боливия Мексикани Жанубий Америка билан бирлашишга чақирмоқда

Боливия президенти Эво Моралес 26 январда ўзининг мексикалик ҳамкасби Энрике Пенья Ньетони АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ҳаракатлари сабабли Жанубий Америка давлатлари билан иттифоқ яратишга эътибор қаратишга чақирди.  

"Мен мексикалик биродарларимни жанубга қарашга, бизнинг Лотин Америкаси ва карибча бир хиллигимиз негизида бирдамлик яратишга чақираман", деб ёзган Моралес твиттерда.

Бу баёнот азалий ҳамкорлар АҚШ ва Мексика ўртасида муносабатлар кесинлашгани ортида билдирилган. Сайловолди кампанияси вақтида Мексикага қарши нутқлари билан танилган Трамп президент лавозимини бажаришга киришиши биланоқ Мексика билан чегарада девор қуришга кўрсатма берган. Трамп қурилиш учун пулни Мексика тўлашини талаб қилмоқда, бироқ Мексика президенти буни қилишни қатъиян рад этган. Натижада бу зиддият Трамп ва Ньето ўртасида 31 январга белгиланган учрашувнинг бекор қилинишига олиб келди.

Мавзуга оид