Жаҳон | 12:49 / 30.01.2017
4902
1 дақиқада ўқилади

Араб Давлатлари Лигаси Трампдан иммиграция сиёсатини ўзгартиришни сўрамоқда

АҚШ президенти Дональд Трампнинг қатор мусулмон мамлакатлар фуқароларининг Қўшма Штатларга киришини чеклашга доир фармони Араб Давлатлари Лигаси (АДЛ) ташвишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Аҳмад Абу Ал Ғайт баёнот берган. У Трампни ўз ёндашувини қайта кўриб чиқишга чақирган. 

«Дональд Трампнинг қарори оилалар бирлиги ва АҚШ ҳамда араб мамлакатлари халқлари ўртасидаги алоқаларга путур етказади», — дея Ал Ғайт сўзларини келтиради Anadolu агентлиги.

Унинг фикрича, Трамп ҳаракатлари сўнгги 10 йиллар мобайнида дунёда кузатилаётган ижобий жараёнларга зиддир. 

Бундан аввал, Трамп миграция сиёсатини кучайтиришга доир фармонини изоҳлагани хусусида хабар қилган эдик. 

Мавзуга оид