Фан-техника | 22:32 / 09.02.2017
6126
1 дақиқада ўқилади

Volvo янги кроссовери чиқишини маълум қилди

Фото: autocar.co.uk

Volvo компанияси 2017 йилда ихчам кроссовери XC40’нинг серия версиясини тақдим қилади. Бу маълумотни Autocar нашрига швед компаниясининг илмий-тадқиқот бўлими раҳбари Хенрик Грин маълум қилган. Янги модел дунё бўйлаб савдога 2017 йилнинг кузида чиқиши керак, компаниянинг моделлар қаторида машина XC60 дан пастки поғонани эгаллайди. 

Гриннинг таъкидлашича, янги модел компаниянинг энг муваффақиятли моделларидан бири бўлиши эҳтимоли бор.

Янги модел Хитойнинг Geely компанияси билан биргаликда лойиҳалаштирилган СМА платформаси негизида қурилади. Шу платформа негизида S40 седани ҳам ишлаб чиқарилмоқчи.

Европада машинанинг моторлари қаторига 3 ва 4 цилиндрли двигателлар киритилади. Машинанинг, шунингдек, гибрид версияси ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид