Жамият | 12:11 / 14.02.2017
10068
1 дақиқада ўқилади

Ҳолливудлик актёр Ҳью Жекманда яна тери саратони аниқланди

Машҳур актёр Ҳью Жекманда яна базилиома – тери саратонининг турларидан бири аниқланди. Унда тери эпителиясининг базаль қисмида ўсимта пайдо бўлди.

ОАВ маълумотига кўра, “Росомаха” юлдузида аввал ҳам тери саратони – базилиома олти бор кузатилган. 

- Яна базилиома. Тез-тез тиббий текширувдан ўтишлар ва ажойиб шифокорлар сабаб ҳаммаси яхши. Ростини айтсам, айнан шу бинтлар туфайли у даҳшатли кўринади, - деб ёзди актёр “Инстаграм”даги саҳифасида.

Variety’нинг хабар беришича, актёрда тери саратони олти бор кузатилган, сўнгги маротаба эса 2013 йилда бундай жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Ҳью Жекман ўз мухлисларини қуёшдан ҳимоя қилувчи мойлардан фойдаланиш ва тиббий текширувдан тез-тез ўтиб туришга чақиради.

Мавзуга оид