Жаҳон | 07:48 / 21.02.2017
6530
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг истеъфога кетган маслаҳатчиси ўрнига янги маслаҳатчи тайинланди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг истеъфога кетган миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинн ўрнига Герберт Макмастер тайинланди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.       

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер маълум қилди. 

"Президент генерал-лейтенант Макмастерни миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчи қилиб тайинлади, генерал-лейтенант Кейт Келлогг миллий хавфсизлик кенгаши аппарати раҳбари бўлиб қолади", деб айтди Спайсер.

Мавзуга оид