Dow Jones индекси 11 кундирки рекорд қўймоқда
АҚШнинг асосий фонд индекслари савдо ҳафтасини ижобий натижаларда якунлади. Бу борада Dow Jones натижалари ажойиб бўлиб, 11 кундирки тарихий максимумларни янгиламоқда. Савдо натижалари шундай дейишга асос бўлмоқда.
АҚШ саноат индекси Dow Jones 0,05 фоизга ўсиб, 20821,76 пунктга кўтарилган. Юқори технологияли компаниялар индекси NASDAQ 0,17 фоизга ўсиб, 5845,31 пунктни ташкил этмоқда. S&P 500 кўрсаткичига 0,15 фоиз қўшилган ва 2367,34 пунктни ташкил этган.
Инвесторлар эса, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Конгресс олдидаги чиқишини кутмоқда. Келаси ҳафта жума, 3 март куни Трамп ватандошларига солиқларни пасайтиришни ваъда қилган. "Биз ўрта тоифа ва компаниялар учун солиқларни сезиларли камайтиришни режалаштираяпмиз. Шу билан бирга, солиқ кодексимизни содда ва адолатлироқ қилмоқчимиз", — деган Трамп.
"Бизнинг фикримизча, Конгрессга мурожаат президент Трамп учун ўз мақсадларини ва кўзлаган режаларини, айниқса, савдо, солиқ ва давлат инвестициялари соҳасидаги режаларини изоҳлашда яхши имконият бўлади", — дейишмоқда Barclays экспертлари. Bloomberg агентлиги шу ҳақда хабар қилмоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 03.12.2024
Ҳарбий ҳолат эълон қилингач, Жанубий Корея валютаси қадрсизланди
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
22:24 / 26.10.2024
Нега инвесторлар ҳамон Хитой компаниялари акцияларига эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда?
19:43 / 05.08.2024