Иқтисодиёт | 12:18 / 27.02.2017
15240
2 дақиқада ўқилади

Beeline 2016 йилга доир молиявий ҳисоботини эълон қилди

Vimpelcom компанияси акционерларининг халқаро молиявий ҳисобот стандарти асосидаги даромади 2016 йилда 2,414 млрд долларни ташкил этди. 2015 йилда бу борада 655 млн доллар зарар кўрилган эди. 

Vimpelcom компаниясининг ҳисобот давридаги пул тушуми 7,5 фоизга пасайиб, 8,885 млрд долларни ташкил этган. 2016 йил якуни бўйича EBITDA кўрсаткичи 12,4 фоизга ўсиб, 3,232 млрд доллардан иборат бўлган. 

Компаниянинг 2016 йил тўртинчи чорагидаги даромади 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 28 баравардан кўпроққа ошиб, 58 млн доллар ўрнига 1,643 млрд доллардан иборат бўлган. Октябрь – декабрь ойидаги фойда йиллик ҳисобда 2,5 фоизга ўсган ва 2,354 млрд долларга етган, EBITDA кўрсаткичи 3,4 фоизга пасайиб, 783 млн долларга етган. 

Vimpelcom компаниясининг 2016 йил тўртинчи чораги якунига кўра соф қарзи учинчи чорак билан таққослаганда 5,3 фоизга ўсган ва 7,162 млрд долларни ташкил этган. Кўрсаткичлар ўсишига, асосан, юқори капитал харажатлар эвазига эришилган. 

Vimpelcom Ltd дунёнинг йирик интеграциялашган алоқа операторларидан бири ҳисобланади. У Россия, Италия, Жазоир, Покистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Украина, Бангладеш, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Грузия ва Лаосда активларга эга. Vimpelcom компанияси "Beeline", "Киевстар", Wind, Djezzy, Mobilink ва Banglalink брендлари остида хизмат кўрсатади. 

Мавзуга оид