Маҳмуд Аббос АҚШ элчихонасини кўчиришнинг салбий оқибатларидан огоҳлантирди
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос АҚШни Исроилдаги элчихонасини Қуддус шаҳрига кўчиришнинг салбий оқибатларидан огоҳлантирди. У шаҳарни босиб олинган ҳудуд деб атади.
Айтиш жоизки, АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди кампанияси чоғида Американинг Тел-Авивдаги элчихонасини Қуддус шаҳрига кўчиришга ваъда берган эди. Бу эса Оқ уй маъмуриятининг Исроил оккупациясини маъқуллашини англатади. Бироқ, эндиликда, уни бажаришга кафолат берилмаяпти.
"Биз ҳар қандай томонни бир томонлама ташаббуслардан сақланиш, оккупацияга туртки беришга ундашдан тийилишга чақирамиз… Биз, шуниндек, элчихонани Қуддусга кўчириш оқибатларидан огоҳлантирамиз, чунки Қуддус – бу босиб олинган шаҳардир", — деган Маҳмуд Аббос БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши мажлисида.
"Биз унинг қўшиб олинганига доир резолюцияларни тан олмаймиз. Биз Қуддуснинг барча яккахудолик динлар учун очиқ шаҳар бўлишини хоҳлаймиз", — деб қўшимча қилган Фаластин раҳбари.
Исроил Иерусалим (Қуддус шаҳри)ни 1967 йилги урушда босиб олинган шарқий туманлари ва тарихий марказлари билан бирга "ягона ва бўлинмас" пойтахти деб эълон қилган. Жаҳон ҳамжамияти шаҳарнинг аннексиясини тан олмайди ва шаҳар мақомини Яқин Шарқ можаросининг оғриқли муаммоларидан бири деб ҳисоблайди. Унга кўра, бу масала шаҳарга даъво қилаётган Фаластин томони билан биргаликда ҳал этилиши керак. Шу сабабли, дунё мамлакатларининг Исроилдаги элчихонаси Тел-Авив шаҳрида жойлашган.
Мавзуга оид
14:07
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024