Жаҳон | 07:49 / 06.03.2017
15290
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея номаълум турдаги ракеталар учирди

Фото: AP

Шимолий Корея 6 март эрталаб Япон денгизи томон номаълум турдаги ракеталар учирди. Бу ҳақда Япония мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда "Киодо" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Журналистларнинг маълумотларига кўра, ракеталар Пхенан-Пукто вилоятидаги Тончханни посёлкаси яқинидаги Сохэ космодромидан учирилган. Ракеталар Япониянинг Акита префектурасидаги Ого яриморолидан ғарбга томон 300-350 км узоқликда қулаган.
 
Ахборот агентлигининг маълум қилишича, ҳаммаси бўлиб 4 та ракета учирилган. Улар Шимолий Корея ҳудуди узра учиб ўтиб, Япон денгизидаги Япониянинг иқтисодий ҳудудига тушган.     

Сеул Шимолий Корея KN-08 ёки KN-14 қитъалараро баллистик ракетасини учирганини тахмин қилмоқда. Шимолий Кореянинг бу ракета синовлари Жанубий Кореяда АҚШ-Жанубий Корея ҳарбий машғулотларига жавоб бўлгани тахмин қилинмоқда. Корея халқ армияси ўтган ҳафтада Шимолий Корея бундай ҳаракатларга жавоб чоралари кўришга мажбур бўлишидан огоҳлантирган.  

Мавзуга оид