Ироқ Суриянинг Араб давлатлари лигасидаги аъзолигини тиклашга чақирди
Ироқ ташқи ишлар вазири Иброҳим ал-Жафари сешанба куни Араб давлатлари лигаси иштирокчи-мамлакатларини Суриянинг бу ташкилотдаги аъзолигини тўхтатиш ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқишга чақирди.
"Ироқ араб давлатларидан бўлган ака-укаларни Суриянинг араб давлатлари Лигасидаги аъзолигини тўхтатиб қўйиш бўйича аввал қабул қилинган қарорни қайта кўриш чиқишга чақиради", - дея маълум қилди ал-Жафари араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Қоҳирадаги сессиясида чиқиш қилар экан, деб хабар бермоқда AFP агентлиги.
Ал-Жафарининг сўзларига кўра, келишмовчиликларни мулоқотдан воз кечиб эмас, балки унинг ёрдамида ҳал қилиш лозим.
Суриянинг АДЛдаги аъзолигини тўхтатиш ҳақидаги қарор 2011 йилнинг ноябрида араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари томонидан қабул қилинган. Бу Сурияда ҳукуматга қарши намойишлар бошлангач, ҳамда ушбу мамлакат ҳукуматининг ички инқирозни ҳал этиш бўйича арабча режадан воз кечганидан сўнг рўй берди.
Мавзуга оид
21:08 / 25.12.2024
The Telegraph: Сурия собиқ президентининг рафиқаси Асма Асад лейкоз туфайли бошқалардан изоляция қилинди
20:48 / 25.12.2024
Эрдўған Суриядаги курд қуролли гуруҳларини «дафн этиш»га ваъда берди
19:47 / 25.12.2024
Ал-Жўланий исёнчи гуруҳлар қуролларини ташлашга розилигини эълон қилди
12:10 / 25.12.2024