Фан-техника | 12:05 / 08.03.2017
7225
2 дақиқада ўқилади

Nissan Qashqai кроссоверининг ташқи кўринишини ўзгартирди

Женева автошоусида иштироқ этаётган Япониянинг Nissan компанияси Qashqai кроссоверининг янгиланган намунасини намойиш этди. Унинг ташқи кўриниши ўзгартирилган, салони модернизациялаштирилган ҳамда ярим муқобил бошқарув тизими пайдо бўлган. 

«Автопилот» ProPilot тизими тўпламига киради ва шосседа ҳаракатланиш чоғида автомобиль бошқарувини тўлиқ ўз ихтиёрига олиши умкин. Электроника машинани йўлакда ушлайди, тезлик ва тормоз бериш жараёнини мустақил равишда бошқаради. Бунга қўшимча равишда машина яхшиланган хавфсизлик тизими ва ҳайдовчига кўмак берувчи тўпламлар билан тўлдирилган. Хусусан, пиёдаларни таниш ва фавқулодда тўхташ, атрофдаги ҳаракатланиш ва йўл белгиларини кузата олади. 

Кроссовер ташқи томондан умуман янги олд қисм билан фарқланади. Янги капот, бампер, чироқ ва радиатор қафаси шулар жумласидан. 

Салондаги асосий кўзга ташланадиган нарса бу янги уч таянчли рул чамбараги бўлди. Бундан ташқари, мультимедиа мажмуасининг ташқи кўриниши ҳам ўзгарган. Қўшимча ҳақ эвазига етти динамикли Bose аудиотизими ўрнатилган Qashqai эгаси бўлиш мумкин. 

Nissan вакиллари, шунингдек, подвеска ҳамда рул бошқаруви ўзгартирилгани, қўшимча шовқинни қайтарувчи қоплама билан ишлов берилганини таъкидлашган. Кроссовернинг мотори аввлгидек қолади. Ҳозирча, унинг қачондан сотилиши ҳақида маълумотлар йўқ. 

Мавзуга оид