Фан-техника | 08:09 / 08.03.2017
6848
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi’дан автомобиллар учун ақлли кўзгу

Smart Rearview Mirror – Хитойнинг Xiaomi компанияси томонидан яратилган ақлли кўзгу бўлиб, у енгил автомобиллар ҳайдовчиларига яхши кўмакдошдир. Қурилмада датчик (қабул қилувчи ва узатувчи қурилма)лар ва йўл ҳаракатини қайд этиб борувчи, видеоёзув ҳамда эҳтимолий тўқнашувлардан огоҳлантирувчи камера мавжуд. Бу ҳақда «ТехноРеволюция» нашри хабар берди.

Гаджет 8,88-дюймли Full HD-кенгликка эга ва 16,7 миллион рангни тақдим эта олувчи кўзгули экрандан иборат. Шунингдек у GPS/Glonass модуллари, 4G LTE, Wi-Fi ва Bluetooth, олти линзали 160-даражали тасвирни қамраб олувчи Full HD-камерага ҳам эгадир.

Smart Rearview Mirror томонидан олинган видеоматериал смартфондаги фирма томонидан ишлаб чиқарилган иловага келиб тушади ҳамда у ерда уни сақлаш, кўриш, таҳрир қилиш ва дўстларга юбориш имкони бор. Йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган тақдирда ёзувни далил-исбот тариқасида ишлатиш ҳам мумкин.

Ҳозирча бу янгиликни Хитойнинг краудфандинг сервисида 145 АҚШ долларига буюртма қилиш мумкин.

Мавзуга оид