Сунъий идрокка эга шина тақдим этилди
Goodyear компанияси Женевадаги халқаро салонда Eagle 360 Urban шарсимон шинанинг янги концептини тақдим этди. Унда сунъий идрок технологияси қўлланган, деб хабар беради ишлаб чиқарувчи сайти.
Eagle 360 Urban шарсимон шакл ҳисобидан автомобилга исталган йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш имконини беради. У резинали бионик чармга эга ва автомобилга махсус ёстиқча ёрдамида мустаҳкамланади.
Чармга йўл ҳолатини назорат қилувчи датчиклар ўрнатилган. Сунъий идрок бу маълумотларни қайта ишлайди ҳамда шина қопламасини аниқ бир вазиятга мослаштиради. Бу шундай амалга оширилган: қоплама тагидаги элементларда электр ижро механизмлари бўлиб, улар покришка қисмларини жойига қайтаради ёки тортиб чиқаради. Намли йўлда шинада ўйилган жойлар, тупроқли жойларда юрилса – илгаклар пайдо бўлади.
Eagle 360 Urban қоплама қолипларини эслаб қолиши ва уларни мослаштириши мумкин.
Бундан ташқари, у йиғилган маълумотларни худди шундай шиналар ўрнатилган бошқа автолар билан бўлишади. Eagle 360 Urban бунинг эвазига йўл ҳолатларига мослашиши мумкин – бу фалокат хавфини камайтиради.
Шунингдек, Eagle 360 Urban керакли жойга тешилган жойлар бўлса ҳам етиб бориш имконига эга. Агарда датчиклар қоплама бузилганини аниқласа, шиналар зарарланган қисми асфальтга тегмай туриб айланиши мумкин.
Мавзуга оид
18:26 / 10.12.2024
“Суперкомпютерлардан ҳам тезроқ” – мураккаб муҳандислик муаммоларини осон ҳал қиладиган сунъий идрок ишлаб чиқилди
17:34 / 02.12.2024
Сунъий идрок тадқиқот натижаларини одамлардан яхшироқ башорат қилмоқда
11:14 / 02.12.2024
Британия клиникалари сунъий идрок ёрдамида беморларнинг ўлим санасини ҳисоблашни бошлайди
16:55 / 10.10.2024