Жаҳон | 07:23 / 12.03.2017
14164
1 дақиқада ўқилади

Нидерландия турк вазирини "номақбул хорижлик" деб эълон қилди

Фото: epa/vostock-photo

Нидерландия ҳукумати Туркиянинг оила ишлари бўйича вазири Фатма Бетул Саён Кайяни "номақбул хорижлик" деб эълон қилди ва уни мамлакатдан чиқариб юбормоқчи. Бу ҳақда голланд ОАВга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.   

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Нидерландия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари турк вазирини Германия чегарасигача кузатиб боришади.  

Аввалроқ Кайя Германиядан Нидерландияга қуруқликдаги транспорт билан етиб олишини айтганди. Кайя Нидерландияда унинг иштирокидаги тадбирлар бекор қилинганига қарамасдан, Роттердамга бормоқчи эди.

Кайя Нидерландияга келганда, бу мамлакатнинг ички ишлар вазирлиги ходимлари Туркиянинг Роттердамдаги бош консуллиги қароргоҳи ёнида унинг автомобили йўлини тўсишган. Шунингдек, Кайянинг Нидерландияга ташрифини ёритмоқчи бўлган журналистлар ҳам йўл консулликка ўтказилмаганлар. 

Мавзуга оид