Спорт | 20:19 / 22.03.2017
16641
1 дақиқада ўқилади

Бабаян Сурияга қарши Сергеев хизматидан фойдаланмайди

ЖЧ–2018 саралаш босқичи 6-туридан ўрин олган Сурия – Ўзбекистон учрашувини Ўзбекистон терма жамоасининг яна икки нафар футболчиси ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян маълум қилган.

«Саралаш босқичида олтинчи ўйин остонасида турибмиз, бироқ оптимал таркибда ўйнаш насиб этмаяпти. Денисов майдонга туша олмайди, ҳужум чизиғидаги Игорь Сергеев ва Элдор Шомуродовнинг эртанги баҳсда иштирок этиши ҳам сўроқ остида турибди.

Шунга қарамай, беллашувга жиддий тайёргарлик кўрдик ва майдонда нимага қодир эканимизни кўрсатиб, биз учун керакли натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз», дея Бабаяндан иқтибос келтиради ЎФФ расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Сурия ва Ўзбекистон учрашуви 23 март куни Малайзиянинг Малакка шаҳридаги Hang Jebat Stadium стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да старт олиши режалаштирилган.

Мавзуга оид