Жамият | 22:47 / 23.03.2017
30094
2 дақиқада ўқилади

39 ёшли она ўз фарзандларини ҳимоя қилиб, ҳаётдан кўз юмди

Фото: Fujairah Police / Supplied

Бирлашган Араб амирликларининг Фужайра шаҳрида ўғрига уйига киришига тўсқинлик қилган 39 ёшли аёл пичоқланди, унинг икки нафар фарзанди ва оқсоч ҳам жиддий жароҳатлар олишди. Бу ҳақида Gulf News'да хабар берилди

Манбага кўра, ўғри аёлнинг 11 ёшли қизи, 9 ёшли ўғли ва 29 ёшли оқсочига ҳам пичоқ урган. Жабрланганларнинг барчаси шифохонага жўнатилган, уларнинг аҳволи жиддий эканлиги қайд этилган. 

Фужайра полицияси бош қўмондони генерал-майор Муҳаммад Аҳмад бин Хоним Ал-Каабийнинг хабар беришича, полиция 23 март, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 3:30да босқинчиликдан хабар топган. 

Полиция бир гуруҳ ходимларини ҳужум уюштирилган хонадонга йўллаган.

Маълум бўлишича, ўғри 23 ёшли Покистон фуқароси бўлган. 

Тиббий жамоа жароҳатланган оила аъзоларини шифохонага етказди, бироқ хонадон соҳибасининг шифохонага етмай, йўлда жони узилган. 

Жиноятчи ҳужум уюштирилгандан кейин ярим соат ичида қўлга олинган. 

Мавзуга оид