Иқтисодиёт | 15:15 / 23.03.2017
8560
1 дақиқада ўқилади

Lamborghini савдолар ҳажми рекорд даражага етганини маълум қилди

Lamborghini автомобиль компанияси ўтган йил якунларини сарҳисоб қилди. Фирма машиналари сотуви ҳажми янги тарихий рекордга етди. Бу ҳақда «Лента.ру» хабар бермоқда.

Бу кўрсаткичнинг ортиши етти фоизни ташкил этди: жорий йилда сотилган автомобиллар сони 3245дан 3457гача ошди. Компания савдо айланмаси тўрт фоизга ўсди ҳамда тарихда илк бора 906 миллион евродан ошиб кетди.

Automobili Lamborghini компанияси 1963 йилда ташкил этилган, унинг қароргоҳи Италиянинг Санта-Агата-Болоньезе коммунасида жойлашган. 2018 йилдан бошлаб Lamborghini’да янги модель чиқарилади - Lamborghini Urus йўлтанламаси.

Унинг пайдо бўлиши завод ишлаб чиқариш қувватининг янада ривожланишига хизмат қилади. Ишлаб чиқариш майдонлари 80 мингдан 150 минг квадрат метрга ортади, бир йилдаги ишлаб чиқариш ҳажми эса икки баробарга ортиб, етти минг донани ташкил этади.

Мавзуга оид