Жамият | 19:45 / 24.03.2017
18614
2 дақиқада ўқилади

Талаба қиз замонавий технология айби билан саҳрода беш кун қолиб кетди

АҚШнинг Техас штатилик талаба қиз Амбер Ван Хеке Аризона штатидаги саҳрода навигатор унга аслида йўқ бўлган йўлни кўрсатганидан сўнг адашиб қолди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.

Қиз Катта каньонни томоша қилиш учун сафарга чиққан, саёҳатнинг иккинчи куни навигатор унга аслида йўқ бўлган йўл бўйлаб ҳаракатланишни таклиф қилган.

Тез орада қизнинг машинасида бензин тугаган. Амбер мобил алоқа ишламагани туфайли қўнғироқ ҳам қила олмади. Талаба қиз кейинги бир неча кунни Катта каньондан узоқ бўлмаган саҳрода ўтказди ҳамда ёнғоқлар, уруғлар ва қуруқ мевалар билан озиқланган. У иссиқ об-ҳаво пайтида автомобиль асбоблар панелида тез тайёрланадиган лағмонни ҳам пиширган. Қиз фақатгина бешинчи куни қутқарув хизматига қўнғироқ қилиб тушган.

Шундан сўнг қутқарувчилар вертолёти учиб келиб, қизни касалхонага олиб кетди. Унда куйиш жароҳатлари ва сувсизланиш аниқланди. 

"Мен бу саҳрода ўламан дея ўйлай бошлагандим", - дея айтиб ўтди талаба қиз.

Мавзуга оид