Жаҳон | 21:46 / 27.03.2017
13402
3 дақиқада ўқилади

Istanbul Photo Awards-2017 фототанлови ғолиблари эълон қилинди

Istanbul Photo Awards-2017 фототанлови ғолибларининг номи эълон қилинди. "Анадолу" агентлиги томонидан учинчи марта ўтказилган танлов ҳайъатига 25 минг сурат тақдим этилди. 

Ҳакамлар ҳайъати саккиз номинация бўйича ғолибларни аниқлашди. 

Ҳайъатнинг 19-22 март кунлари Каппадокияда олиб борган иши давомида ҳар бир йўналиш бўйича учтадан фотолавҳалар танлаб олинди. 

"Янгилик сурати" йўналиши бўйича "ИШИДдан қочиш" сурати муаллифи франциялик сураткаш Фредерик Лафарж ғолиб бўлди. 

Грециялик сураткаш Арис Мессинис AFP агентлиги учун олган "Ўрта ер денгизидаги ҳалокат" сурати билан "Серияли янгиликлар" номинациясида ғолиб сифатида эътироф этилди. 

"Бир янгилик" номинациясида Адам Преттининг Getty Images учун олган "Сатҳ остида" сурати ғолиб бўлди. 

"Спорт" номинациясида - Патрик Смит, "Серияли портрет" йўналишида Мэри Гельман ғалабани қўлга киритишди. "Бир портрет" номинациясида ғолиб аниқланмади. 

"Табиат ва атроф-муҳит" номинациясидаги мукофотларни Кемал Жюфри "Етим маймунлар ҳақида қайғуриш" ва Жонни Миллер "Papwa Sewgolum гольф майдони" суратлари билан қўлга киритишди. 

"Ёш сураткаш" номинациясида ғазолик фрилансер Хосам Салим "Ғазо кўчасидаги ўқув машқи" сурати учун  мукофотланди.

Istanbul Photo Awards-2017 танловига Turkish Airlines (THY) авиакомпанияси ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) ҳомийлик қилди. 

Танловнинг мукофот пули 133 АҚШ долларини ташкил қилади. 

Ҳар бир номинация ғолиби 8 минг долларга эга бўлади, иккинчи ўрин соҳиблари - 5 минг доллардан, учинчи ўрин эгалари эса 3 минг доллар билан мукофотланишадию

Бундан ташқари, "Йил сураткаши" номинацияси ғолиби 10 минг долларни қўлга киритади. 

Жорий йилдаги танлов дастурига янги номинациялар қўшилди - "Портрет", "Табиат ва атроф-муҳит".

Танловда 17 мамлакатдан жами 22 нафар сураткаш мукофотланди. 

Танланган фотоасарлар Мимар Синан номидаги Санъат университети кўргазмасида намойиш этилади. 

Мавзуга оид