Жамият | 12:13 / 30.03.2017
17984
2 дақиқада ўқилади

“Ажал мусиқасига ўзбек ёшлари ўйнамайди!”

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Гулистон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан 29 март куни “оммавий маданиятнинг” салбий оқибатлари, жумладан кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда тарқалган ўзини ўзи ўлдириш даражасига олиб борувчи ўйин кўринишидаги “КЎК КИТ” ҳақида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида “КЎК КИТ” ва шу каби ўз жонига қасд қилишга мажбурловчи гуруҳларнинг келиб чиқиши, қандай тарқалганлиги, қандай қилиб иштирокчи ўз жонига қасд қилишгача бориб етишининг психологик жараёнлари, ёшларнинг бундай ҳолатга тушиб қолмасликлари учун яна қандай чора-тадбирлар кўриш мумкинлиги ҳақида фикр мулоҳазалар таклиф-тавсиялар ўртага ташланди. Бу борада кузатувлар, психологик ҳолатни аниқлаб берувчи тестлар ўтказиш, ташкил этилаётган рейдлар сони ва сифатини кўпайтиришни шакллантириш, айниқса ота-оналар билан ҳамкорлик самарали деб таъкидланди.

Давра суҳбатида билдирилган мулоҳазалар натижасида шу каби салбий ҳолатларни олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Мавзуга оид