Туркия АҚШдан Гуленни вақтинчалик ҳибсга олишини кутмоқда
Анқара Вашингтондан турк мухолифатчиси Фатҳулла Гуленни вақтинчалик ҳибсга олишини кутиб қолмоқда, деб айтди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу Анқарага ташриф билан келган АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан бирга берган матбуот-анжуманида.
"Биз FETO раҳбари Гуленнинг топширилишини муҳокама қилдик. Бу йўналишда аниқ қадамларни кутиб қоламиз. У вақтинчалик ҳибсга олинишини кутиб қоламиз, бу ҳақдаги талабни АҚШ томонга топширдик", деб айтди Чавушўғлу.
2016 йил 16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ фитначилар давлат тўнтарувига уринишни амалга оширишган. Асосий тўқнашувлар Анқара ва Истанбулда кечган. Тўқнашувлар оқибатида 240 фуқаро ҳалок бўлган, 2 мингдан кўпроғи жароҳат олган. Туркия ҳукумати АҚШда яшовчи Гуленни бу тўнтарувга алоқадорликда айблаган ва АҚШдан уни топширишни талаб қилган. Гуленнинг ўзи эса бу исённи қоралаган ва унга алоқаси йўқлигини айтиб келади.
Мавзуга оид
15:55 / 28.12.2024
"Ҳамкор бўлмасак, нимани йўқотамиз?" – Ўзбекистоннинг BRICS’даги иштироки ҳақида суҳбат
08:56 / 28.12.2024
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда
07:50 / 28.12.2024
АҚШ AZAL лайнери Россия ҲҲМ зарбаси туфайли ҳалокатга учрагани белгиларини кўрмоқда
22:49 / 27.12.2024