Ўзбекистон | 22:44 / 10.04.2017
39383
2 дақиқада ўқилади

Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизими янгиланди

Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг профессионал билимларини ҳамда замонавий тиббиёт техникаси ва ахборот технологиялари билан ишлаш борасидаги амалий кўникмаларини доимий равишда янгилаш, республика ва жаҳон тиббиёти соҳасидаги охирги ютуқлардан самарали фойдаланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 174-сонли "Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • клиник ординатура Тошкент врачлар малакасини ошириш институти тиббиёт олий таълим муассасаларида базавий врачлик мутахассисликлари ихтисосликлари бўйича республика ихтисослаштирилган марказларида ва илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказилади;
  • бирламчи ихтисослаштириш Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида, тиббий олий таълим муассасалари малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетлари, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлар малакасини ошириш марказида ва уларни минтақавий филиалларида ўтказилади;
  • бирламчи ихтисослаштириш курслари, умумий амалиёт врачларини умумий ва мавзули малака ошириш Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг ихтисосли кафедраларида ва тиббиёт олий таълим муассасаларида ўтказилади;
  • тиббиёт ходимларининг умумий малакасини ошириш курслари Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида, тиббий олий таълим муассасаларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетларида, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлар малакасини ошириш марказида ва унинг минтақавий филиалларида ўтказилади;
  • тиббиёт ходимларининг қўшимча ихтисослашиши ва мавзули малака ошириш курслари тиббиёт олий таълим муассасаларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетларида, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлар малакасини ошириш марказида ва минтақавий филиаллари, шунингдек, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, етакчи даволаш-профилактика ва илмий-текшириш муассасалари, фармацевтик ташкилотларда ўтказилади.

Мавзуга оид