Фан-техника | 16:54 / 11.04.2017
12015
2 дақиқада ўқилади

Lincoln биринчи марта янги Navigator моделини намойиш қилди

Американинг Lincoln компанияси янги авлод Navigator йўлтанламасининг тизерини намойиш қилди. Унинг жаҳон тақдимоти Нью Йорк автошоусида бўлиб ўтади. Суратдан айтиш мумкинки, модель кўп жиҳатдан Navigator Concept концептига ўхшаб кетади. 

Янги моделнинг концепт намунаси Нью Йоркда 2016 йилда бўлиб ўтган кўргазмада намойиш этилган эди. Унинг ўзига хос жиҳатлари сифатида чайка қуши қанотларини ёдга солувчи катта эшиклари бўлди. Бундан ташқари, марказий устуни олиб ташланди. Ўриндиқларини 30 хилда созлаш мумкин. Концепт, шунингдек, тўлиқ рақамли ускуналар панелига эга. Мультимедиа тизими йирик сенсорли экран билан тўлдирилди. Юкхонасида кийим-кечак учун махсус шкафча ҳам ёддан кўтарилмади. 

Намойиш этилган тизерда акс этганидек, серияли ишлаб чиқарилувчи машина олд қафаси концепт радиатор қафасига ўхшаш бўлади. Олд ёритқич чироқлари шакли ҳам деярли концептникини такрорлайди. 

Бундан ташқари, машинага ўрнатиладиган савдо белгиси тимсоли ёниб турибди. Ҳозирча, бу ҳолат тизерга хосми ёки шу кўринишда ишлаб чиқариладими, номаълумлигича қолмоқда. 

Янги Navigator учун Ford F-150 платформаси олинган. Бу алюминли кузов билан бирга йўлтанламас вазнини сезиларли туширади. Ҳозирча, унга ўрнатиладиган асосий мотор 3,5 литрли, икки турбинали V6 двигатели бўлиб турибди. Бироқ, унинг от кучи 380дан 400га ўзгаради. Йўлтанламасга ўн босқичли «автомат» қўйилиши эҳтимол тутилмоқда 

Мавзуга оид