Спорт | 10:46 / 13.04.2017
12330
1 дақиқада ўқилади
Видео: Футболчиларнинг акробатик ҳаракатлари ажойиб гол билан якунланди
АҚШнинг "Оклахома Сити Энержи" футбол клуби ўйинчилари "Сакраменто Репаблик" жамоасига қарши ўйинда акробатик ҳаракатлар орқали ҳужум уюштиришди ва гол уришди.
"Оклахома" аъзоси Майкл Харрис аутдан тўпни “сальто” орқали ташлаб берди, шундан сўнг тўп "Сакраменто" жарима майдончасига йўл олди, бироқ ҳимояланаётган клуб ҳимоячиларидан бири боши билан муваффақиятсиз ўйнади. Натижада тўп ҳужум қилаётган жамоа футболчиси Мигель Гонсалесга "узатиб берилди", у эса "бисиклета" (bicicleta – қайчи услубидаги) зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Учрашув "Оклахома Сити Энержи" клуби фойдасига 1:0 ҳисобида якунланди.
Мавзуга оид
17:50 / 13.07.2023
Месси қаерга кетди? Ўзига хос молиявий пирамидани эслата бошлаган MLS ҳақида
12:19 / 09.12.2018
Океанортида чемпион аниқланди
10:50 / 14.11.2018
Ибраҳимовичнинг MLS`даги дебютида урган суперголи минглаб голлар орасидан энг яхшиси деб топилди
09:19 / 22.05.2018