Иқтисодиёт | 11:27 / 17.04.2017
6113
2 дақиқада ўқилади

Usenet халқаро Digital-конференцияси дастури эълон қилинди

25 апрель куни ҳисоб бўйича тўртинчи Usenet халқаро Digital-конференцияси бўлиб ўтади. Тадбир янгиланган форматда ўтказилади: тадбир доирасида иккита параллель сессия, давра суҳбати ва кўплаб қизиқарли фаолликлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Конференция дастури билан тадбир сайтида танишиш мумкин.

Бу йилги асосий мавзулар — digital-иқтисодиёт, электрон тижорат, мобайл, замонавий реклама технологиялари, бозор мезонлари, маркетинг, матбуот, PR.

Конференцияда соҳа бўйича тадбирларда доимий равишда нутқ сўзлаб келадиган мутахассислар иштирок этади. Улар ўнлаб муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширган.

Конференциядаги муҳим ҳодиса «2017—2021 йилларда кенг полосали мобил интернетни ривожлантириш. 3G’ни кенгайтириш, 4G’ни жорий қилиш ва 5G’га ўтиш: технологиялар, инвестициялар, буюмлар интернети» мавзусидаги давра суҳбати бўлади. Учрашув иштирокчилари таркиби Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти, мобил бозор компаниялари CЕО ва CТO’ларидан иборат.

Конференция ташкилотчиси — Ledokol Group агентлиги. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ва UzInfocom маркази кўмагида ўтказилмоқда.

Тадбирда қатнашиш бепул. Фақат таклифномалар билан киритилади. Иштирок этиш учун конференция сайтида аризани тўлдириш керак. Конференция 25 апрель куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида ўтказилади.

Мавзуга оид