Бортников: махсус хизматлар муҳожирлар оқими билан ишлашни ўрганишлари керак
Дунё махсус хизматлари террорчилик таҳдидини намоён этувчи муҳожирлар билан қандай ишлаш кераклигини англашлари лозим. Россия ФХХ директори Александр Бортников VI Халқаро хавфсизлик бўйича Москва конференцияси очилишида қилган маърузасида шундай баёнот берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Хавфсиз турмуш, бошпана ва етарли овқатланиш имконини қидираётган қочқинларнинг кўп миллионли оқимлари мажбуран ўз ватанларини тарк этишди… Махсус хизматлар инсонларни зўравонликларга тарғиб қилувчи, радикаллашувларига туртки бўлувчи, қасддан экстремистик ва террористик ҳаракатлар содир этишга мажбурлаш билан боғлиқ вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларга ўз вақтида чора кўра олиш учун бу оқим билан қандай ишлаш кераклигини тушуниб олиши керак", — деган Бортников.
Унинг қўшимча қилишича, муҳожирларнинг асосий қисми ёшлардан иборат бўлиб, "баъзи бир сабабларга янги яшаш жойларига мослаша олишмайди".
ФХХ директори сўзларига кўра, қочқинлар билан боғлиқ вазиятни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024
Россияда жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг вояга етмаган фарзандлари ватанга қайтарилди
18:22 / 24.12.2024