Жаҳон | 21:23 / 26.04.2017
8064
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев ишбилармонларни халққа ёрдам беришга чақирди

ФОТО: АКОРДА

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукуматга хайрия ишларини ривожлантириш топшириғини берди. У мамлакатдаги бадавлат кишилар ва ишбилармонларни халққа молиявий кўмак беришга чақиди. Nur.kz шу ҳақида хабар берди. 

"Ҳозир Қозоғистонда бадавлат кишилар талайгина, бу яхши, албатта - биз шундай жамият қуряпмиз. Бойлиги кўпаяверсин, фақат мамлакат ҳам бойисин - бундан одамлар манфаат кўрсин, ишли бўлсин. Ўз Ватани учун хайрия қила олишадими - мактаб, спорт мажмуи, йўл, ҳаммом ёки нонвойхоналар қура оладими?", - деди президент.

Назарбоев ишбилармонларга мурожаат қилди: "Давлат сизларнинг пул топишлингиз учун шароитлар яратди, шу пулларингизни халқ билан баҳам кўринг".

"Ҳукумат, ҳокимликлар ва ассамблеяга хайрияпарварликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни топшираман. Шундай ишлар билан шуғулланувчи кишилар ҳақида сўзлаш, уларни мақташ керак", - дея ўз сўзларини якунлади президент.

Мавзуга оид