Спорт | 09:43 / 29.04.2017
9054
1 дақиқада ўқилади

Франциялик регбичи ҳакамга мушт тушириб, унга жароҳат етказди (видео)

Франциянинг "Сент-Эстев" регби клуби ўйинчиси регби учрашуви вақтида унга сариқ карточка кўрсатган ҳакамнинг юзига мушт туширди. Шундан кейин рақиб жамоа ўйинчилари уни тинчлантиришга ҳаракат қилишганда, муштумзўр улар билан ҳам муштлашиб кетди.   

Ушбу ҳолат видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Видеода қолган регбичилар дарғазаб ўйинчини тинчлантириш учун уни ерга ётқизиб, устига ётиб олишганларини кўриш мумкин. Ҳакам жағ жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган.

"Мен регби майдонида кўрган энг шармандали ҳолат", деб видеога изоҳ берган фойдаланувчилардан бири. 

The Independent нашрининг маълум қилишича, "Сент-Эстев" президенти Кристиан Коцца бу воқеадан кейин номи ошкор қилинмаган зўравон ўйинчини жамоада бошқа кўришни истамаётганини айтган. Бунгача ўйинчининг ҳисобида 4 та дисквалификация бор эди, энди бу воқеадан кейин у умрбод четлатилиши мумкин.

Мавзуга оид