Фан-техника | 08:18 / 12.05.2017
22783
4 дақиқада ўқилади

Avalon музлатгичлари – Ўзбекистонда замонавий технологиялар

Эътиборингизга замонавий, инновацион, юқори технологияли Avalon музлатгичларини тақдим этамиз. Avalon – бу премиум синфдаги маиший техника бўлиб, сизнинг қулайлигингиз учун яратилган. Бу – юқори функционал ва ихчамлик билан ажралиб турувчи техника. Avalon маиший техникасида ичкаридан ҳам, ташқаридан ҳам барча кичик деталлар атрофлича ўйланган, ҳамда у энг илғор технологиялар ва элегант дизайнни қамраб олади. Буларнинг бари унга замонавий ошхонадан муносиб жой олишига замин яратади.

Avalon музлатгичларини яратишда ташқи дизайнга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Avalon музлатгичлари ўз ташқи қиёфаси билан дарҳол ўзига эътибор тортади. Қисқа ва лўндаликни ёқтирадиганларни зангламайдиган пўлатдан қилинган моделлар ўзига жалб қилса, эстетик гўзаллик шайдолари қора шишадан тайёрланган ва интеллектуал сенсорли панел бошқарувига эга моделга эътибор қаратиши шубҳасиз.

Avalon музлатгичларининг кенг ассортименти турли талабларга эга оилага ўзига мос бўлган моделни танлашга имкон беради. Моделдан келиб чиқиб, Avalon музлатгичлари ҳажми 432 дан 610 литргача бўлиши мумкин. Бундай ҳажм 5 ва ундан ортиқ киши бўлган катта оилага жуда қулайдир.

Avalon лабораторияси технологлари музлатгичларни яратишда энг самарали, замонавий технологиялардан фойдаланишди. Айнан шунинг учун Avalon музлатгичлари ўз ичига қатор афзалликлар ва фойдали вазифаларни бирлаштирди, улар сизнинг озиқ-овқатларингизни нафақат узоқ, балки хавфсиз сақлаш имконини беради. Шу билан бирга, уларнинг барча фойдали жиҳатлари йўқотилмайди.

Avalon музлатгичларида озиқ-овқатларнинг барча фойдаси ва янгилигини сақлаб қолиш учун Multi Air Flow энг янги совутиш технологияси қўлланилди. У бутун музлаткич бўйлаб совутилган ҳавони бир текисда тақсимлайди. Бунинг эвазига музлатиш камерасида ҳар доим керакли ҳарорат ва намлик даражаси сақланиб қолади, бу эса, озиқ-овқатларни оддий музлаткичларга қараганда узоқ вақт давомида сақлаш мумкинлигини англатади. 

Avalon музлатгичларининг яна бир ўзига хос хусусияти – бу Twin Cooling System технологияси. У совутиш ва музлатиш камераларини бир-биридан алоҳида тарзда совутиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, ҳар бир камерада алоҳида оптимал ҳарорат шароитини созлаш имконини яратади.

Avalon музлатгичларининг хусусияти бу билан тугамайди. Ишлаб чиқарувчиларнинг яна бир самарали ғояси – бу My Fresh Choice технологиясидан фойдаланганликларидир. My Fresh Choice ҳудуди – бу музлатиш камерасидаги мустақил контейнер бўлиб, унинг ичида музлатишнинг учта режимидан бирини танлаш мумкин: енгил (-5°С), ўрта (-12°С), чуқур (-18°С) музлатиш.

Avalon музлатгичларидаги Nano Fresh технологияси бутун оилангиз аъзолари хақида қайғуради. Бу технологиядан фойдаланиш орқали музлатиш камерасида бактериялар йўқ қилинади ва уларнинг яна пайдо бўлишини олдини олади.

Шу тариқа Avalon музлатгичлари ўзига юқори технологияларни жамлаб олган, бу Сиз ва яқинларингиз учун маҳсулотларнинг барча фойдаси ҳамда уларни янги ҳолда сақлашда қўл келади.

Якунда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Avalon ўз ичига кир ювиш машиналари, кондиционерлар, ошхона хаво торгичлари, музлатгичлар, идиш-ювиш машиналари ва ўрнатиладиган ошхона техникасини қамраб олувчи барча техникага 3 йил кафолат тақдим этади. Бундан ташқари сервис марказлари мавжуд, ва у ерда профессионал мутахассисларидан ҳар доим керакли ёрдам ва маслаҳатлар олишингиз мумкин.

Сиз Avalon техникасини харид қилиб, сифат ва ишончни танлайсиз. Avalon – сиз учун яратилган!

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид