Иқтисодиёт | 20:21 / 12.05.2017
9523
2 дақиқада ўқилади

Хитойнинг Янги ипак йўли доирасидаги ташқи савдо айланмаси рекорд даражага етди

Фото: ТАСС

ХХР тижорат вазири ўринбосари Цянь Кэмин матбуот анжумани давомида Янги ипак йўли лойиҳасини амалга оширишдаги муваффақиятлар ҳақида гапириб берди. Амалдорнинг сўзларига кўра, 2016 йил якуни бўйича ХХРнинг лойиҳа иштирокчи давлатлари билан ташқи савдо айланмаси 20 трлн. юань (2,9 трлн. АҚШ доллари) миқдоридаги рекорд даражага етди.

«Биз ташқи савдо айланмаси жиддий ўсаётганини кузатмоқдамиз. Хитой ҳукумати томонидан қабул қилинган қўшимча чоралар туфайли, 2017 йилда ушбу кўрсаткич илк бора 25 трлн. юандан ошиб кетиши мумкин», - дея маълум қилди Цянь Кэмин.

Унинг қайд этишича, айни дамда Хитой ҳудудида 11 та алоҳида иқтисодий зоналар фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларда хорижий компаниялар учун қулай сармоявий муҳит яратилган, деб ёзади «Жэньминь жибао».

«15 май куни Пекинда «Бир макон, бир йўл» халқаро йиғилиши ўз ишини бошлайди, у Хитой ҳукуматининг иқтисодий ташаббусига янгича назар билан қараш имконини беради. Бизнинг кутишимизча, тадбир давомида бирданига бир неча йирик келишувлар имзоланади», - дея қўшимча қилиб ўтди ХХР тижорат вазири.

Эслатиб ўтамиз, Пекинда 14-15 май кунлари бўлиб ўтадиган «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида Ўзбекистон президенти ҳам иштирок этади.

Мавзуга оид