Жамият | 08:33 / 22.05.2017
19943
2 дақиқада ўқилади

“Энг намунали ҳудудий сардорлар Кенгаши” танловининг Республика босқичи ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятининг гўзал тоғлар бағрида жойлашган “Лочин” болалар дам олиш оромгоҳида Ўзбекистон “Камолот” ЁИҲ ҳомийлигидаги “Камалак” болалар ташкилотининг навбатдаги XVI Республика анжумани юқори савияда бўлиб ўтмоқда.

“Ватан дўстлик ва халқпарварлик учун” шиори остидаги мазкур анъанавий анжуман доирасида фаолият самарадорлигини янада ошириш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба мактабини яратиш мақсадида “Энг намунали ҳудудий сардорлар Кенгаши” танловининг Республика босқичи ўтказилди.

Сардорлар қизғин ва муросасиз тарзда “Бу бизнинг фаолият”, “Бизнинг имкониятларимиз” ва “Интеллектуал ринг” каби бетакрор ва аҳамиятли шартларда беллашдилар.

Мазкур танловда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда барча вилоятларнинг энг зукко болаларидан иборат терма жамоалар фаол иштирок этди.

Ғолиблар 27 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилган тантанали ёпилиш маросимида эълон қилинади ҳамда ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирланади.

Лойиҳа чексиз қувончларга билан юқори кайфиятда давом этмоқда!

Ҳожиакбар Паттаев

Мавзуга оид