Ўзбекистон | 20:03 / 23.05.2017
56167
1 дақиқада ўқилади

Cурхондарёда яна бозор ёнди

Сурхондарёдаги манбаларимизнинг бизга хабар беришича, Узун туманидаги қурилиш моллари бозори — «Еврострой»да бугун, 23 май эрталаб ёнғин содир бўлган.

Ҳозирча бу ёнғин ва ундаги жабрланганлар ҳақида расмий органлардан маълумотлар йўқ, лекин бизга жўнатилаётган хабарларга қараганда ёнғинда камида икки киши жабрланган, улардан бири ҳалок бўлган, иккинчисининг аҳволи оғир.

Қурилиш моллари бозоридаги ёнғинда асосан кимёвий аралашмалар ва бўёқлар оловнинг кучайишига олиб келгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 19 май оқшомида Сурхондарёнинг яна бир тумани маркази — Денов шаҳридаги «Ҳабиб бозор» кийим-кечак бозорида катта ёнғин келиб чиқиб, бозор бутунлай ёниб кулга айлангани ҳақида хабар берилганди.

Фото: Twitter / @Kvartet_CFC 
Фото: Twitter / @Kvartet_CFC 

 

Мавзуга оид