«Ишонсанг, мени қуч». Манчестерда мусулмон йигит акция уюштирди
Бактэш Ноори Англиянинг Манчестер шаҳрида содир этилган терактдан сўнг одамлар орасида исломофобияни йўқ қилиш мақсадида ижтимоий тажриба ўтказди. У кўзларини қора мато билан беркитиб олган, олдига “Мен мусулмонман ва сенга ишонаман. Сен қуча олиш даражасида менга ишонасанми?”, деган ёзув билан шаҳар кўчаларидан бирида турар эди. Бу ҳақда Life хабар бермоқда.
Унинг ёнига одамлар кела бошлади ва қўллаб-қувватловчи сўзлар айтиб, йигитни қучоқлай бошлашди. Орадан маълум дақиқалар ўтгач, уни қучиш учун одамлар навбатда туришар эди.
«Ким бўлишимиздан қатъи назар барчамиз бир хилмиз», — деди йўловчилардан бири уни қучар экан.
Орадан вақт ўтиб, Бактэшнинг атрофида телекамера кўтарган журналистлар пайдо бўлди. Бу вақтга келиб, йигитнинг атрофини тумонат одам ўраб олган эди.
«Кечир, мен сени қучмоқчиман. Сенга шуни айтмоқчиманки, ҳозирги қилаётган ишинг жудаям ажойиб!» — деди йўловчилардан бири.
Эслатиб ўтамиз: 22 май оқшомида Манчестер шаҳридаги Manchester Arena ёпиқ стадионида портлаш рўй берди. Бу вақтда америкалик хонанда Ариана Гранденинг концерти бўлаётганди. Ҳодиса оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 59 киши яраланди.
Мавзуга оид
00:35 / 19.12.2024
Англиядаги 6 миллиондан зиёд объект сув остида қолиши мумкин — тадқиқот
16:29 / 28.11.2024
Узоқ кутилган ҳуқуқми ёки қалтис йўл? Британиядагилар эвтаназия масаласида баҳслашмоқда
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
12:00 / 09.10.2024