Туркия Қатарга ҳарбий хизматчиларини юбориши мумкин
Туркия парламенти аъзолари Қатар билан мудофаа соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга овоз беришди, деб хабар бермоқда "Дейли сабаҳ" нашри.
Депутатлар қарорига мувофиқ, Анқара Қатарда жойлашган базага ўз ҳарбий хизматчиларини юбориши мумкин.
Associated Press’нинг таъкидлашича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған куни кеча Қатарни қўллаб-қувватлади ва Доҳа билан дипломатик алоқаларни узган араб мамлакатларини танқид қилди.
Душанба куни Саудия Арабистони, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн Қатар билан дипломатик алоқаларни узишгани ҳақида маълум қилишди. Кейинчалик уларнинг сафига қатор бошқа мусулмон давлатлар қўшилди. Яманлик ҳусий-исёнчилар билан кураш бўйича араб коалициясига бошчилик қилаётган Саудия Арабистони эса Қатар коалиция таркибидан чиқарилиши ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024