Жамият | 12:54 / 10.06.2017
65741
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Тошкентда янги эко боғнинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Фото: "Кун"

Бугун, 10 июнь куни Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Тошкент Марказий эко боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги дам олиш маскани 12 гектарли майдонга эга эски ҳайвонот боғи ҳудудида қурилди.

Мазкур янги эко боғнинг қурилиш ишларига The Tower Mall Management Group компанияси бошчилик қилди.
 
Очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими, маданият ва санъат арбоблари, вазир ўринбосарлари, ёзувчи ва шоирлар иштирок этишди. 
Тушлик вақтида 400 дан ортиқ Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига очиқ дастурхон ёзилади. Кечки вақт эса эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури намойиш этилади. Шунингдек, болажонлар учун махсус томошалар ҳам қўйилади. 

Маълумот ўрнида: Боғда сайр учун йўллар ва кўплаб ўриндиқлардан ташқари, югуриш ва велойўлаклар, мини-футбол, бадминтон ҳамда теннис майдони, очиқ тренажёрлар, йога билан шуғулланиш учун айвонни ҳам учратиш мумкин. 

Истироҳат боғига кириш бепул бўлади. 

Ишлаш вақти: 6:00дан - 23:00 гача

"Кун" мухбирининг Марказий эко боғ очилиш маросимидан тайёрлаган фоторепортажни томоша қилинг. 

Мавзуга оид