Асал юрак хуружининг олдини олиши аниқланди
Асал таркибида мавжуд табиий қанд моддаси (трегалоза) юрак хуружларининг олдини олиши мумкин. Бу ҳақида Вашингтон Университети олимларининг тадқиқотига асосланиб, "Ортодокс" тиббий портали хабар берди.
Табиий қанд иммун ҳужайралар (макрофаглар)ни артериялардан ёғли қатламларни олиб ташлашга мажбур қилувчи TFEB оқсилини фаоллаштиради. Сичқонлар иштирокидаги тажрибалар шуни кўрсатдики, трегалоза ёғли қатламлар ҳажмини тахминан 30 фоизга камайтиради.
Бу дегани - артериялар мослашувчанлигини йўқотувчи, қон босимини оширувчи, жиддий юрак касалликларини келтириб чиқарувчи атерсклероз хавфи анча камаяди.
Одатда атерсклерозда макрофаглар томирларни қатламлардан тозалай олмайди.
Трегалоза, ўз навбатида, нафақат макрофаглар таъсирини кучайтиради, балки бу ҳужайраларни ўзини бошқача тутишга мажбур қилади.
Айтганча, трегалозани ҳатто қўзиқоринлар, лостерлар ва креветкаларда ҳам топиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, тажриба доирасида фақат трегалоза инъекцияларининг самарадорлиги исботланди. Шакарнинг орал шакллари иш бермади.
Мавзуга оид
15:21 / 19.12.2024
Хитойда ўғлининг уй вазифаларига ёрдамлашаётган ота инфарктга чалинди
15:48 / 06.10.2024
“Йилига 300-400 млн сўм даромад оламан” – асалари боқиб тирикчилик қилаётган сўхлик Асалбек ака
21:52 / 19.09.2024
Россия асал нархини пасайтириш учун Ўзбекистондан асалари олмоқда
00:33 / 05.10.2023