Бахтли якун. Таксичи чилилик журналистга пулларини қайтарди
Чилилик журналистдан аэропортдан меҳмонхонагача бўлган масофа учун 50 минг рубль (900 доллар) ундирган москвалик таксичи унга пулларини қайтариб берган. Бу ҳақда ИИВнинг Москва бўлими хабар қилди.
Бундан олдинроқ полиция ушбу ҳайдовчини фирибгарликда айблаб, қўлга олганди.
«Чили Республикаси фуқароси Диего Гаспар Саез Мирандега Домодедово аэропортидан меҳмонхонагача йўл учун йўл кира сифатида олинган 50 000 рубль қайтариб берилди. қўлга олинган ҳайдовчи жанубий америкалик меҳмондан узр сўради», — дейилган хабарда.
Ҳайдовчи тергов вақтида қўли билан 5 рақамини кўрсатгани, у берган пулларни эса чойчақа деб ўйлаганини айтган. У меҳмондан узр сўраб, уни Москва бўйлаб текинга айлантиришга розилиги ҳақида айтган.
Москвада таксичи аэропортдан меҳмонхонагача йўл учун чилилик журналистдан 900 доллар ундирди
Мавзуга оид
18:24 / 25.12.2024
Зомин аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатиб турилгани маълум қилинди
19:37 / 19.12.2024
Хитой сунъий оролда дунёдаги энг йирик аэропортлардан бирини қуради
13:24 / 16.12.2024
АҚШдаги аэропорт номаълум дронлар туфайли ёпилди
13:21 / 16.12.2024