Жаҳон | 18:15 / 25.06.2017
17904
2 дақиқада ўқилади

Атамбоев Қирғизистон президентлигига қайси номзодни қўллаб-қувватлайди?

Алмазбек Атамбоев Қирғизистон президенти номзодлари орасида кимни қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг журналистларга берган маълумотига асосланиб, 24.kg сайти хабар берди. 

Сооронбой Жээнбеков. Фото: Sputnik

Атамбоев мамлакат президентлигига номзодлар орасида Сооронбой Жээнбековни қўллаб-қувватлайди. Унинг сўзларига кўра, Жээнбеков президент билан бирга парламент депутати бўлган. Улар деярли биринчи куниёқ "Ислоҳот" фракциясини тузишган, 70 депутатдан 29 нафари шу фракция аъзоси бўлган.

"Сооронбой Шарипович менинг ўринбосарим бўлган. Ўтган 20 йилдан зиёд вақт давомида мен уни тартиб-интизомли, адолатли инсон сифатида биламан. У мен билан бироз қийналди, чунки ўша вақтлар унинг қариндошлари турли лавозимларни эгаллаган бўлган, бироқ Жээнбеков - мафкура кишиси, интизомли ва тўғрисўз", - дея ишонч билан таъкидлади Алмазбек Атамбоев.

"Бу мамлакат учун яхши танлов бўлар эди. Боз устига ўтган йилги референдумдан кейин деярли барча иқтисодий масалалар ҳукумат қўлида бўлади. Ўйлашимча, сентябрь ойи бошида янги ҳукумат шаклланади ва у 2020 йилгача фаолият юритади. Кўпчилик мамлакат ўзгарганини тан олгиси келмайди. Аксарият ҳануз ўтган кун билан яшайди", - деди у.

Мавзуга оид