Жаҳон | 11:00 / 28.06.2017
7181
2 дақиқада ўқилади

Ҳаага суди: Нидерландия 7800 боснияликнинг ўлимига масъул

Фото: AP

БМТнинг нидерландиялик “мовий каскалар” аскарлари 1995 йилда Сребреницада рўй берган қирғин вақтида 7800 босниялик мусулмоннинг ўлимига жавобгар, деб тан олинди. Бу ҳақда Die Tagesschau ёзмоқда.

Ҳолландиялик тинчликпарвар кучларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масала Ҳаагада 27 июнь куни ҳал этилди.

Эслатиб ўтамиз, 1995 йилда Сребреницада рўй берган қирғин – Югославиядаги фуқаролар урушининг энг қонли ҳодисаларидан биридир.

Серб Республикаси армиясининг генерал Ратко Младич қўмондонлигидаги аскарлари босниялик мусулмонлардан 8 мингга яқин эркакни ўлдирган. БМТ эса Сребреницани “хавфсизлик зонаси” деб эълон қилган ва у ерга 600 нафар ҳолландиялик тинчликпарварни юборган.

Уруш тугаганидан сўнг ва Дейтон келишувлари имзолангач, қурбонларнинг “Сребреница оналари” ташкилотига кирувчи қариндошлари Нидерландияга қарши иш қўзғатишди. Улар рўй берган ҳодисага ушбу давлат масъул эканини тан олдириш ниятида бўлишган ва камида 4 млн. долларлик товон пули талаб этишган.

Отиб ташланганлар рўйхати босниялик серблар Республикаси ҳукумати томонидан 13 йил муқаддам эълон қилинган, унда 7800 қурбоннинг исми бўлган. 

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Сребреница фожиалари геноцид сифатида тан олинган. Европа парламенти 11 июлни Сребреницадаги геноцид қурбонлари хотираси куни, деб эълон қилган.

Мавзуга оид